Фермер хўжаликларига статистика ҳисоботларини тақдим этишда янада қулай муҳит яратиш ҳамда кўп сонли респондентларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, 4 дх (чораклик) шакли «Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисидаги статистика ҳисоботи» ҳамда 4 фх (чораклик) шакли «Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги статистика ҳисоботи»ни тақдим этиш муддати 2026- йил 5-октябрь санасидан 2026- йил 8- октябрь (Пайшанба куни ҳам қўшиб ҳисобланган) санасига узайтирилди.

          Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ушбу ҳисоботни белгиланган муддатдан кечиктирмасдан тақдим этилишини респондентлардан сўраб қолади.