Жорий йилнинг 10 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, Миллий статистика қўмитаси масъуллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Конференцияда мамлакатимизда илк бор ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижалари, ушбу маълумотлардан давлат сиёсати, ҳудудий ривожланиш дастурлари ва тармоқлар бўйича стратегик режалаштиришда фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш расмий статистиканинг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. Ушбу жараён аҳоли таркиби, уй хўжаликлари, бандлик, миграция, яшаш шароитлари, қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича кенг қамровли маълумотларни шакллантириш имконини беради.

photo_2026-07-10_17-29-51_p48620

photo_2026-07-10_17-29-47_p89314

photo_2026-07-10_17-29-44_p23048

photo_2026-07-10_17-29-41_p23259

photo_2026-07-10_17-29-37_p89269

Тадбирда рўйхатга олиш натижалари қонун ижодкорлиги, давлат дастурлари, ҳудудий ривожланиш стратегиялари, ижтимоий инфратузилма, бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги сиёсатини такомиллаштиришда муҳим ахборот базаси бўлиб хизмат қилиши қайд этилди. Конференция давомида миллий статистика тизимини модернизация қилиш, халқаро стандартларни жорий этиш, рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда статистик маълумотларнинг сифати ва очиқлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.