Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 664,9 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ошди.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми асосий турлар бўйича қуйидагича:
савдо хизматлари — 170 трлн сўм;
яшаш ва овқатланиш хизматлари — 115,2 трлн сўм;
молиявий хизматлар — 104,2 трлн сўм;
транспорт хизматлари — 103,9 трлн сўм;
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 51,9 трлн сўм;
таълим соҳасидаги хизматлар — 23,8 трлн сўм;
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 16,2 трлн сўм;
шахсий хизматлар — 11,9 трлн сўм;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 11,3 трлн сўм;
меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 8,9 трлн сўм;
компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 7,8 трлн сўм;
ижара хизматлари — 7,6 трлн сўм;
бошқа хизматлар — 32,2 трлн сўм.



