Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси қарийб 124 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,4 % га ўсган.
1 апрель ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 86 527 тани ташкил қилди.
Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 109,9 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,9 % ўсишни қайд этди.
1 апрель ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 52 860 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.



