Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 15,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлат:

Россия — 2,4 млрд АҚШ доллари;

Хитой — 1,4 млрд АҚШ доллари;

Афғонистон — 961,5 млн АҚШ доллари;

Қозоғистон — 717 млн АҚШ доллари;

Франция — 707,2 млн АҚШ доллари;

Гонконг (Хитой махсус маъмурий ҳудуди) — 543,1 млн АҚШ доллари;

Туркия — 516,2 млн АҚШ доллари;

Қирғиз Республикаси — 452,7 млн АҚШ доллари;

БАА — 353,4 млн АҚШ доллари;

Тожикистон — 333,3 млн АҚШ доллари.

Ушбу давлатларнинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши 52,8 фоизни ташкил этган.

export_p95422_p12091