Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда 63,9 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Улар асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 12,8 мингта (20,1 %);
бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш — 9 мингта (14 %);
кийим ишлаб чиқариш — 6,5 мингта (10,2 %);
тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш — 5,2 мингта (8,2 %);
мебель ишлаб чиқариш — 4,4 мингта (6,8 %);
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 3,9 мингта (6,1 %);
резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш — 3 мингта (4,6 %).


