Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 32 266 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

2026 йилнинг январь-апрель ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 69,8 трлн сўмга етди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 фоизга ошган.

Савдо айланмасининг 79,8 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келган, йирик корхоналар улуши эса 20,2 фоизни ташкил этган.

photo_2025-12-26_09-17-11_p20070