Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажарган мутахассис-тадқиқотчилар сони 43,1 минг нафарни ташкил этган.

Бу 2024 йилга нисбатан 9,5 минг нафарга ёки 28,3 фоизга кўп.

Шундан аёллар сони 17,4 минг нафар (жамига нисбатан 40,4 фоиз), эркаклар сони 25,7 минг нафар (жамига нисбатан 59,6 фоиз)ни ташкил этган.

2025 йилда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига жами 1 680,6 млрд сўм маблағ сарфланган. Бу 2024 йилга нисбатан 106,5 млрд сўмга ёки 6,8 фоизга ошган.

photo_2025-07-31_10-00-28_p27663