Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 903,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 92,8 %) ташкил этади. 2025 йилнинг мос даврига нисбатан автомобиллар сони 344,6 мингтага ошган.
Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
– енгил автомобиллар – 4 552,3 минг дона;
– юк автомобиллари – 330,3 минг дона;
– микроавтобуслар – 7,5 минг дона;
– махсус транспорт воситалари – 7,2 минг дона;
– автобуслар – 5,8 минг дона.



