Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 11,3 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,8 фоизга ошган.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 14,5 фоизи тиббий амалиёт ва стоматология хизматларига, 31,8 фоизи шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 53,7 фоизи бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 5,2 трлн сўм
Тошкент вилояти — 1,1 трлн сўм
Самарқанд вилояти — 830,2 млрд сўм
Фарғона вилояти — 675,4 млрд сўм
Наманган вилояти — 550,4 млрд сўм
Андижон вилояти — 507,2 млрд сўм
Бухоро вилояти — 392,3 млрд сўм
Хоразм вилояти — 390,9 млрд сўм
Қашқадарё вилояти — 360,4 млрд сўм
Қорақалпоғистон Республикаси — 335,5 млрд сўм
Сурхондарё вилояти — 262 млрд сўм
Жиззах вилояти — 251,5 млрд сўм
Сирдарё вилояти — 203,2 млрд сўм
Навоий вилояти — 193,1 млрд сўм



