Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда 926,5 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошган.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 24,1 млн сўмни ташкил этган.

2026 йил 1 сентябрь ҳолатига республикамизда 65,3 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.

p