Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 5,2 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,7 минг нафарга ёки 48,9 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Германия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 4 336 нафар

қариндошларни йўқлаш – 393 нафар

хизмат юзасидан – 414 нафар

тижорат – 44 нафар

ўқиш – 37 нафар

даволаниш – 4 нафар

photo_2026-05-08_11-54-53_p70859