Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 490 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 427 таси қўшма ва 15 063 таси хорижий корхоналардир.
Сўнгги беш йилда чет эл инвестициялари иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,4 баробарга, шу билан бирга хорижий корхоналарнинг жамига нисбатан улуши 61,3 фоиздан 77,3 фоизгача ошган.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
Хитой — 5 615 та;
Россия — 3 308 та;
Туркия — 2 216 та;
Қозоғистон — 1 259 та;
Жанубий Корея — 721 та;
Афғонистон — 656 та;
Озарбайжон — 452 та;
Тожикистон — 437 та;
БАА — 427 та;
Ҳиндистон — 405 та.



