Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 44 та хорижий давлатга қиймати 24,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 21,4 минг тонна майиз экспорт қилган.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 5,4 минг тоннага ёки 33,5 фоизга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп майиз етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 7,3 минг тонна;
Хитой – 2,2 минг тонна;
Россия – 2,1 минг тонна;
Туркия – 2 минг тонна;
Озарбайжон – 801,1 тонна;
БАА – 739,6 тонна;
Бошқа давлатлар – 6,2 минг тонна.



