Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга 11 та давлатдан қиймати 34 млн АҚШ долларига тенг бўлган 421 918 тонна картошка импорт қилинган.
Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 46,9 минг тоннага камайган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп картошка етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон — 337,9 минг тонна;
Покистон — 33,8 минг тонна;
Қирғиз Р. — 14,8 минг тонна;
Афғонистон — 13,5 минг тонна;
Нидерландия — 9,7 минг тонна;
Бошқа давлатлар — 12,2 минг тонна.



