2026 йил 23 июль куни Миллий статистика қўмитасида ёш ходимлар томонидан ишлаб чиқилган янги лойиҳалар, рақамли ечимлар ва ахборот тизимлари тақдимоти бўлиб ўтди.


Тақдимот давомида Қўмита марказий аппаратининг бошқармаларида фаолият юритаётган ёш ходимлар томонидан статистика тизимини янада такомиллаштириш, иш жараёнларини рақамлаштириш, маълумотларни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ва фойдаланувчилар учун қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган лойиҳалар намойиш этилди.

Ҳар бир лойиҳанинг мақсади, ишлаш механизми, функционал имкониятлари, амалий аҳамияти ва кутилаётган натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида савол-жавоб ва фикр алмашиш жараёнлари ташкил этилиб, тақдим этилган ишланмаларни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Тадбир якунида истиқболли лойиҳаларни Қўмита тизимида синовдан ўтказиш, амалиётга босқичма-босқич жорий этиш ҳамда ёш ходимларнинг илғор ташаббусларини мунтазам қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



