Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойида стоматологик хизматлар нархи ой давомида ўртача 0,3 фоизга қимматлашган. 2025 йил апрель ойига нисбатан эса ушбу хизматлар нархи 4,4 фоизга ошган.

Шунингдек, мазкур даврда диагностик визуализация ва тиббий лабораториялар хизматлари нархи ой давомида 0,6 фоизга ошган бўлса, 2025 йил апрель ойига нисбатан 7,7 фоизга қимматлашган. Кўз учун ёрдамчи маҳсулотлар нархи эса ой давомида 0,6 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга ошгани кузатилган.

stom_p12627