Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 202 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми:
Тошкент шаҳри — 88 трлн сўм;
Тошкент вилояти — 16,9 трлн сўм;
Фарғона вилояти — 13,9 трлн сўм;
Самарқанд вилояти — 13 трлн сўм;
Андижон вилояти — 10,8 трлн сўм;
Наманган вилояти — 10,7 трлн сўм;
Бухоро вилояти — 8,8 трлн сўм;
Қашқадарё вилояти — 8,2 трлн сўм;
Сурхондарё вилояти — 7,6 трлн сўм;
Хоразм вилояти — 6 трлн сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 5,6 трлн сўм;
Жиззах вилояти — 4,7 трлн сўм;
Навоий вилояти — 4,6 трлн сўм;
Сирдарё вилояти — 2,9 трлн сўм.
Мазкур даврда савдо хизматлари Ўзбекистонда кўрсатилган жами бозор хизматларининг 25,2 фоизини ташкил этган.


