Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 19,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлат:

Россия — 2,8 млрд АҚШ доллари;

Хитой — 1,7 млрд АҚШ доллари;

Афғонистон — 1,1 млрд АҚШ доллари;

Қозоғистон — 868 млн АҚШ доллари;

Франция — 854,9 млн АҚШ доллари;

Гонконг (Хитой махсус маъмурий ҳудуди) — 716 млн АҚШ доллари;

Туркия — 596,2 млн АҚШ доллари;

Қирғиз Республикаси — 575,8 млн АҚШ доллари;

Тожикистон — 437,5 млн АҚШ доллари;

БАА — 420,8 млн АҚШ доллари.

Ушбу давлатларнинг Ўзбекистон умумий экспортидаги улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этган.

images_p57243