Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 18,8 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга ошган.

Таълим хизматлари таркибида олий таълим соҳасидаги хизматлар энг юқори улушга эга бўлиб, жами таълим хизматларининг 44,7 фоизини ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида таълим хизматлари ҳажми:

Тошкент шаҳри — 9,7 трлн сўм

Самарқанд вилояти — 1,3 трлн сўм

Фарғона вилояти — 1,1 трлн сўм

Андижон вилояти — 918,9 млрд сўм

Тошкент вилояти — 908,4 млрд сўм

Наманган вилояти — 901,3 млрд сўм

Бухоро вилояти — 799 млрд сўм

Қашқадарё вилояти — 782,2 млрд сўм

Хоразм вилояти — 578,9 млрд сўм

Сурхондарё вилояти — 577,5 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси — 533,2 млрд сўм

Жиззах вилояти — 279,9 млрд сўм

Навоий вилояти — 244,4 млрд сўм

Сирдарё вилояти — 192,1 млрд сўм

 talim-uzstat_p92459