Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 62 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Улар асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича тақсимланган:
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 12,4 мингта (20 %);
бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 8,7 мингта (14 %);
кийим ишлаб чиқариш – 6,2 мингта (10,1 %);
тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш – 5,1 мингта (8,2 %);
мебель ишлаб чиқариш – 4,3 мингта (6,9 %);
тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 3,8 мингта (6,1 %);
резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 2,9 мингта (4,7 %).



