Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.
1991 йилда мамлакатимизда 270,3 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 267,1 мингтани ташкил этган. 1991–2025 йиллар давомида энг юқори кўрсаткич 2018 йилда қайд этилган — 311,4 мингта.
Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони йиллар кесимида қуйидагича:
1991 йил — 270,3 мингта;
1995 йил — 170,8 мингта;
2000 йил — 168,9 мингта;
2005 йил — 184,0 мингта;
2010 йил — 292,3 мингта;
2015 йил — 287,6 мингта;
2018 йил — 311,4 мингта;
2020 йил — 296,8 мингта;
2021 йил — 305,2 мингта;
2022 йил — 296,7 мингта;
2023 йил — 283,8 мингта;
2024 йил — 271,8 мингта;
2025 йил — 267,1 мингта.


