Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда 456,7 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда.

Уларнинг 366,1 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 80,2 фоизини ташкил этган.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича тижорат ташкилотлари сони:

масъулияти чекланган жамиятлар — 366 051 та (80,2 фоиз);

хусусий корхоналар — 48 112 та (10,5 фоиз);

оилавий корхоналар — 38 101 та (8,3 фоиз);

акциядорлик жамиятлари — 648 та (0,1 фоиз);

бошқалар — 3 740 та (0,8 фоиз).

photo_2026-10-07_11-41-13_p17503