Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар:

Хитой — 7,7 млрд АҚШ доллари;

Россия Федерацияси — 5,8 млрд АҚШ доллари;

Қозоғистон — 2,3 млрд АҚШ доллари;

Туркия — 1,2 млрд АҚШ доллари;

Афғонистон — 915,8 млн АҚШ доллари;

Франция — 771,9 млн АҚШ доллари;

Корея Республикаси — 747,8 млн АҚШ доллари;

БАА — 746,6 млн АҚШ доллари;

Германия — 501,9 млн АҚШ доллари;

Қирғиз Республикаси — 469,0 млн АҚШ доллари.

infographic_p69390