Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 637,2 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошган.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 16,6 млн сўмни ташкил этди.

2026 йил 1 июль ҳолатига республикамизда 63,3 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

photo_2026-07-01_09-55-09_p92133