Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2026 йил январь–июнь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 338,9 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,5 фоизга ошган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар:
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми:
ишлаб чиқариш саноати — 100,5 трлн сўм;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 32,9 трлн сўм;
қурилиш — 32,5 трлн сўм;
электр энергияси, газ, буғ ва кондицияланган ҳаво — 29,9 трлн сўм;
турар жой қурилишига инвестициялар — 27,3 трлн сўм;
тоғ-кон саноати — 21,8 трлн сўм;
ташиш ва сақлаш — 16,3 трлн сўм;
улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш — 13,7 трлн сўм;
сув билан таъминлаш, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва қайта фойдаланиш — 7,4 трлн сўм;
таълим — 7,2 трлн сўм;
ахборот ва алоқа — 5,8 трлн сўм;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 5,6 трлн сўм;
касбий, илмий ва техник фаолият — 4,6 трлн сўм;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 4,6 трлн сўм;
молия ва суғурта фаолияти — 2,4 трлн сўм;
санъат, кўнгил очиш ва дам олиш — 2,0 трлн сўм;
бошқа фаолият турлари — 24,4 трлн сўм.



