Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 27,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга ошган.
Таълим хизматлари таркибида олий таълим соҳасидаги хизматлар энг юқори улушга эга бўлиб, жами таълим хизматларининг 41,2 фоизини ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида таълим хизматлари ҳажми:
Тошкент шаҳри — 14,5 трлн сўм;
Самарқанд вилояти — 1,7 трлн сўм;
Фарғона вилояти — 1,7 трлн сўм;
Наманган вилояти — 1,3 трлн сўм;
Андижон вилояти — 1,3 трлн сўм;
Тошкент вилояти — 1,2 трлн сўм;
Бухоро вилояти — 1,1 трлн сўм;
Қашқадарё вилояти — 972,7 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 771,7 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти — 712,0 млрд сўм;
Хоразм вилояти — 694,1 млрд сўм;
Навоий вилояти — 423,9 млрд сўм;
Жиззах вилояти — 361,8 млрд сўм;
Сирдарё вилояти — 357,1 млрд сўм.


