Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Миллий статистика қўмитасида раис ўринбосари Р. Махаммадиевнинг ёш ходимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

photo_2026-09-03_18-27-12_p69614

Учрашув очиқ мулоқот шаклида ташкил этилиб, унда ёш ходимларнинг таклиф ва ташаббуслари, иш жараёнида дуч келаётган масалалари, касбий ривожланиш имкониятлари ҳамда уларни қизиқтираётган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

photo_2026-09-03_18-27-09_p21131

Мулоқот давомида ёшлар ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ғояларини эркин баён этиб, мавжуд масалалар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашдилар.

photo_2026-09-03_18-26-02_p25815

Шунингдек, ёш ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги ғояларни амалиётга жорий этиш ва уларнинг қўмита фаолиятидаги иштирокини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида билдирилган таклиф ва ташаббусларни ўрганиб чиқиш, амалий аҳамиятга эга масалалар юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.