2026 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасида Очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter) ижрочи директори Наталиа Cарфи иштирокида “Рақамли ҳукуматда очиқ маълумотлар, маъмурий маълумотлар ва сунъий интеллект: имкониятлар ва устувор вазифалар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.



Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг масъул вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш жараёнларида очиқ маълумотларнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Шунингдек, маълумотларни стандартлаштириш, уларнинг ўзаро мувофиқлиги ва қиёсийлигини таъминлаш, шунингдек, сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришда очиқ маълумотлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Тадбир доирасида статистик таҳлилда сунъий интеллект ва катта ҳажмли маълумотлардан фойдаланиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
Мазкур ташриф халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш амалиётини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонда очиқ маълумотлар тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.


