Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига, Ўзбекистонда метрополитен йўлларининг узунлиги икки йўлли ҳисобда 71,2 км ни ташкил этган.
2000 йилда метрополитен йўллари узунлиги 29,5 км бўлган. Шу тариқа, 25 йил давомида ушбу кўрсаткич 41,7 кмга ёки 2,4 баробарга ошган.
Метрополитен йўллари узунлиги йиллар кесимида:
— 2000 йил — 29,5 км;
— 2001 йил — 36,1 км;
— 2020 йил — 36,1 км;
— 2021 йил — 59,1 км;
— 2022 йил — 59,1 км;
— 2023 йил — 68,2 км;
— 2024 йил — 71,2 км;
— 2025 йил — 71,2 км.


