Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида импорт ҳажми 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 29,8 % га ўсган.

Мазкур даврда Ўзбекистон 135 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.

2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 2,8 млрд;

— Россия – 1,4 млрд;

— Қозоғистон – 677 млн;

— Корея Республикаси – 306,1 млн;

— Туркия – 259,8 млн;

— Германия – 182,6 млн;

— Ҳиндистон – 179,3 млн;

— Беларусь – 144,3 млн;

— Туркманистон – 121,5 млн;

— АҚШ – 98,6 млн.

photo_2026-04-23_11-15-18_p76103