Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 584,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 642,2 тонна табиий асал импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 422,4 тоннага ёки 2,9 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп табиий асал етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон — 372 тонна

Қирғиз Республикаси — 168 тонна

Россия Федерацияси — 87,9 тонна

Германия — 10 тонна

Венгрия — 2,2 тонна

Бошқа давлатлар — 2,1 тонна

asall_p85901