Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 144,7 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,5 % га ўсган.

Молиявий хизматлар таркиби қуйидагича:

суғурталаш ва пенсия таъминоти хизматларидан ташқари молиявий хизматлар — 85,7 фоиз;

суғурталаш хизматлари — 7 фоиз;

ёрдамчи молиявий хизматлар — 7,3 фоиз.

p