Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 28,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,5 минг тонна кофе импорт қилинган.

Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 468,2 тоннага ёки 15,6 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп кофе етказиб берган давлатлар:

Россия — 2 315,3 тонна;

Ҳиндистон — 260,2 тонна;

Италия — 230,6 тонна;

Бразилия — 130,3 тонна;

Малайзия — 96,9 тонна;

бошқа давлатлар — 435,1 тонна.

k