Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 7 та ҳайвонот боғи фаолият юритмоқда.
Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган.
Ҳайвонот боғларидаги ҳайвон турлари сони 744 тани ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 107 тага ёки 12,6 фоизга камайган.
2025 йилда ҳайвонот боғларига ташрифлар сони 1 465,4 мингтани ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 233,4 мингтага ёки 18,9 фоизга ошган.
Мазкур даврда ҳар 10 минг нафар аҳолига нисбатан ҳайвонот боғларига ташрифлар сони 387 тани ташкил қилган.



