Бугун, 24 сентябрь куни Миллий статистика қўмитасида “Миллий қадриятларга асосланган давлат хизмати” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

7

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари ҳамда Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари иштирок этди.

7

Семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад давлат хизматчиларида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ва садоқатни мустаҳкамлаш, давлат хизматида маънавий-ахлоқий тамойилларга риоя этиш, касбий масъулият ва хизмат маданиятини юксалтиришдан иборат бўлди.

7b5a9975

Машғулотлар махсус дастур асосида ўтказилиб, унда миллий қадриятларнинг давлат хизматидаги ўрни, давлат хизматчисининг жамият ва давлат олдидаги масъулияти, ватанпарварлик, садоқат, ҳалоллик ва хизмат вазифаларини виждонан бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

7

Тадбир давомида иштирокчилар билан мавзу доирасида фикр алмашилиб, амалий мулоқот ва савол-жавоблар ўтказилди.

7

Мазкур семинар-тренинг давлат хизматчилари фаолиятида миллий қадриятларга таяниш, юксак маънавий масъулият ва касбий этика тамойилларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.