Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 505,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга ошган.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича 13,2 млн сўмни ташкил этди.

2026 йил 1 июнь ҳолатига республикамизда 62 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.

photo_2026-07-01_17-28-40_p42276