Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 27 243 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.
2026 йилнинг январь-февраль ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 33,7 трлн сўмга етди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 фоизга ошган.



