Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 641 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг мамлакатлар кесимидаги сони қуйидагича:
Хитой — 217 та;
Туркия — 110 та;
Россия — 67 та;
Жанубий Корея — 46 та;
Покистон — 31 та;
Афғонистон — 28 та;
Қозоғистон — 26 та;
Ҳиндистон — 21 та;
Тожикистон — 17 та;
Озарбайжон — 11 та;
Бошқа давлатлар — 67 та.



