Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 57 та хорижий давлатга қиймати 60 млн АҚШ долларига тенг бўлган 47,7 минг тонна майиз экспорт қилган.
Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 704,5 тоннага ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп майиз етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 15,2 минг тонна;
Хитой – 6 минг тонна;
Россия – 5,6 минг тонна;
Туркия – 3,9 минг тонна;
Эрон – 1,7 минг тонна;
Украина – 1,6 минг тонна;
Озарбайжон – 1,4 минг тонна;
Грузия – 1,2 минг тонна;
БАА – 1,1 минг тонна;
Германия – 1 минг тонна;
Бразилия – 994,2 тонна;
Бошқа давлатлар – 8 минг тонна.
БМТнинг Comtrade маълумотлар базасига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон 53 минг тонна майиз экспорт қилиб, экспорт ҳажми бўйича дунёда 7-ўринни эгаллаган.
2024 йилда майиз экспорти бўйича етакчи давлатлар:
Туркия — 205,9 минг тонна;
ЖАР — 81,7 минг тонна;
Хитой — 76,4 минг тонна;
Чили — 59,1 минг тонна;
Ҳиндистон — 55,6 минг тонна;
АҚШ — 53,7 минг тонна;
Ўзбекистон — 53,0 минг тонна;
Аргентина — 38,5 минг тонна;
Греция — 15,6 минг тонна;
Нидерландия — 12,7 минг тонна.



