Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 16,0 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 15,7 фоизга ошган.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 31,1 фоизи шифохона муассасалари хизматлари, 13,9 фоизи шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматлари ҳамда 55,0 фоизи бошқа соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми:
Тошкент шаҳри — 7,4 трлн сўм;
Тошкент вилояти — 1,7 трлн сўм;
Самарқанд вилояти — 1,2 трлн сўм;
Фарғона вилояти — 941,9 млрд сўм;
Наманган вилояти — 767,1 млрд сўм;
Андижон вилояти — 714,6 млрд сўм;
Бухоро вилояти — 543,1 млрд сўм;
Хоразм вилояти — 536,3 млрд сўм;
Қашқадарё вилояти — 504,2 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 460,7 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти — 381,3 млрд сўм;
Жиззах вилояти — 358,2 млрд сўм;
Сирдарё вилояти — 279,1 млрд сўм;
Навоий вилояти — 268,9 млрд сўм


