Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотлари сони 215 тани ташкил этган (филиаллар билан бирга).
Бу кўрсаткич 1991 йилга нисбатан 4,1 баробарга ошган.
Олий таълим ташкилотлари сонининг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича:
1991 йил — 52 та;
1995 йил — 58 та;
2000 йил — 61 та;
2005 йил — 62 та;
2010 йил — 65 та;
2015 йил — 69 та;
2020 йил — 127 та;
2021 йил — 154 та;
2022 йил — 191 та;
2023 йил — 219 та;
2024 йил — 222 та;
2025 йил — 215 та.



