Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-март ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 3,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган музқаймоқ маҳсулотлари импорт қилинган.
Импорт қиймати 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,9 млн АҚШ долларига ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп музқаймоқ маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:
Россия – 275,3 тонна;
Қозоғистон – 139 тонна;
Хитой – 46,2 тонна;
Беларусь – 20,2 тонна;
Франция – 17,6 тонна;
Бошқа давлатлар – 13,3 тонна.



