Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотлари сони 215 тани ташкил этган.
Уларнинг сони аввалги ўқув йили бошига нисбатан 7 тага камайган.
Нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 97 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида олий таълим ташкилотлари сони қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 98 та
Тошкент вилояти — 19 та
Самарқанд вилояти — 14 та
Қорақалпоғистон Республикаси — 11 та
Бухоро вилояти — 11 та
Андижон вилояти — 9 та
Қашқадарё вилояти — 9 та
Фарғона вилояти — 9 та
Сурхондарё вилояти — 8 та
Хоразм вилояти — 8 та
Наманган вилояти — 6 та
Жиззах вилояти — 5 та
Навоий вилояти — 5 та
Сирдарё вилояти — 3 та



