Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда 425,8 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Улардан 338,9 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 79,6 фоизини ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:
Масъулияти чекланган жамиятлар – 338 937 та (79,6 %);
Хусусий корхоналар – 46 337 та (10,9 %);
Оилавий корхоналар – 36 434 та (8,6 %);
Акциядорлик жамияти – 645 та (0,2 %);
Бошқалар – 3 439 та (0,8 %).



