Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга қиймати 5,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,2 минг тонна пиёз экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 минг тоннага ёки 41,2 фоизга камайган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп пиёз етказиб берган давлатлар:

Туркманистон – 8,7 минг тонна;

Россия – 8,4 минг тонна;

Ироқ – 5,3 минг тонна;

Эрон – 2,2 минг тонна;

Қирғиз Республикаси – 1,4 минг тонна;

Бошқа давлатлар – 260,4 тонна.

pijoz_p90054