Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатга қиймати 2,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 846,7 минг м² гилам экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 159,7 минг м²га ёки 23,2 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп гилам етказиб берган давлатлар:

Озарбайжон – 388 минг м²;

Қирғиз Республикаси – 206,6 минг м²;

Афғонистон – 183,4 минг м²;

Россия – 24,5 минг м²;

Бошқа давлатлар – 44,3 минг м².

mrkosl14757023739814_b_p45845