Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 34 та давлатдан қиймати 27,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 6,6 минг тонна шоколад маҳсулотлари импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 минг тоннага камайган.
2026 йилнинг илк 2 ойида Ўзбекистонга энг кўп шоколад маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:
Россия – 4 407 тонна;
Украина – 607 тонна;
Туркманистон – 209,1 тонна;
Қозоғистон – 201,8 тонна;
Туркия – 190,7 тонна;
Польша – 124,4 тонна;
Бошқа давлатлар – 825,9 тонна.



