Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистондан хорижга 1 437,7 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари қиймати 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Экспорт таркиби:

Сабзавотлар — 551,3 минг тонна;

мева ва резаворлар — 332,8 минг тонна;

тарвуз ва қовун — 198,5 минг тонна;

мош — 36,2 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар — 14,7 минг тонна;

бошқа маҳсулотлар — 304,2 минг тонна.

meva-sabzavot_p89500_p34098