Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 310,9 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 20,2 фоизга ошган.

2026 йил 1 август ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият юритаётган тижорат корхоналари сони 90 683 тани ташкил этди.

Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 396,8 трлн сўмга етиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 15 фоизга ошган.

2026 йил 1 август ҳолатига республикада улгуржи савдо соҳасида 57 163 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.

chakana-savdo_p81829_p58321